Иқтисодиёт | 14:21 / 26.12.2019
5836
2 дақиқада ўқилади

«Иқтисодиётни фақат кредитлаш ҳисобигагина молиялаштириб бўлмайди» – Отабек Назиров

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров соҳанинг иқтисодиётдаги роли ҳақида гапириб ўтди.

«Бутун дунёда халқнинг фаровонлиги капитал бозори орқали аккумуляция қилинади. Классик жиҳатдан, Ўзбекистон ва бошқа ривожланган мамлакатларда банк сектори ана шу ролни ўйнайди. Бироқ банк секторининг ўз лимитлари мавжуд. Банк сектори инвестицияларнинг жами секторини молиялаштира олмайди. Хатарли, йирик инвестициялар, стартаплар бор. Капитал бозори ана шунинг учун мавжуд. Айрим мамлакатларда банк сектори маблағ жалб этиш учун капитал бозоридан мустақил равишда фойдаланади.

Ҳар қандай мамлакат, жумладан Ўзбекистон иқтисодиётини ҳам кредитлаш ҳисобидан молиялаштириб бўлмайди. Пул, маблағ аллокацияси айнан капитал бозорида оптимал муҳитда юз беради. Капитал бозори ана шу молиявий ресурсларни айнан ким яхши қўллай олишини аниқлайди», – деди Назиров капитал бозорини ривожлантиришнинг 5 йиллик стратегияси тақдимотида.
 

Мавзуга оид