Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёғ маҳсулотларини завод девори тешиги орқали ташқарига олиб чиқиб кетган шахслар ушланди
Фото: Getty Images
Кеч соат 20:00ларда «Когон ёғ-экстракция заводи» АЖга девор устидан икки шарпа ошиб ўтиб, ғайриқонуний равишда корхонага киради. Сўнг ёғ маҳсулотлари сақланаётган омбордан 1500 дона елим идишга қадоқланиб солинган, жами 12 миллион 375 минг сўмлик ёғ маҳсулотларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишади.
Postda.uz'нинг хабар беришича, тезкор-суриштирув ишлари натижасида жиноятчилар қўлга олинди.
Маълум бўлишича, шу заводнинг ўзида ишловчи «шоввозлар» М.С., Б.Н. ва Х.А. олдиндан тайёрлаб қўйилган девор тешиги орқали ёғ маҳсулотларини ташқарига олиб чиқиб, «Жигули» русумли автомашинасида олиб кетишади.
Ўғирланган ёғ маҳсулотлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
00:02 / 03.11.2025
Бекободда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехи аниқланди
07:52 / 06.10.2025
Ҳудудларда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди
08:02 / 29.09.2025
Танадаги ёғ тўпланадиган жойлар саратон хавфига таъсир кўрсатиши аниқланди
22:42 / 28.08.2025