Жамият | 07:50 / 27.12.2019
30193
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада 2та Nexia ва Isuzu тўқнашди. 4 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди

Фото: Тергов департаменти

2019 йилнинг 26 декабрь куни соат тахминан 19:30ларда Олтиариқ туман ҳудудида “4P112 Фарғона-Қўқон” ҳалқа йўлининг 241 км.да 2 та Nexia русумли автомашина ва Isuzu русумли автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Дастлабки маълумотга кўра, автобус ичида ҳайдовчи билан бирга жами 9 нафар шахс бўлган. Айнан автобус билан тўқнашган Nexia русумли автомашина салонидаги 4 нафар йўловчи олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид