Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элдор Шомуродов уйланди
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов уйланди. Унинг тўйи бўлиши ҳақида «Ростов» мураббийи Валерий Карпин «Матч Премер» телеканалидаги чиқишида айтганди.
Бугун, 28 декабрь куни Тошкентда Элдорнинг тўйи бўлмоқда. «Ростов» клуби ҳужумчининг тўйидан расм ва видео эълон қилди. Kun.uz ижодкорлари Элдор ва Аминага бахт тилайди.

Россия чемпионатининг биринчи қисмидан сўнг 10 та гол билан тўпурарлар пойгасида иккинчи бўлиб тургун Шомуродовга айни дамда кўплаб Европа клублари қизиқиш билдирмоқда. Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда Шомуродов мавсумни аниқ «Ростов»да якунлашини айтганди.
Олдинроқ Элдор Шомуродов Ўзбекистонда 2019 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилганди. Футболчи бу мукофотга фаолиятида илк марта сазовор бўлди.
А вот и видео со свадьбы Элдора и Амины 😍
— Football Club Rostov (@rostovfc) December 28, 2019
Наш форвад как всегда чуть стесняется 😂#ФКРостов #МыРостов #Шомуродов #Шома pic.twitter.com/k5EmLlLQYj
Мавзуга оид
23:09 / 30.06.2026
Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли деб топилди
16:21 / 29.06.2026
Шомуродов ЖЧ гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол муаллифи бўлишга даъвогар
14:49 / 29.06.2026
«Тўпни яхши ушлаб туролмадик» – футболчилар турнирни тарк этгандан кейин нималар дейишди?
21:50 / 28.06.2026