Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўртача тўлов – ойига 12 доллар». Москвадаги ўзбек талабалари яшаётган ётоқхона ҳаётидан бир лавҳа
Талабалик – олтин давр. Қийинчиликлари, қувонч-у ташвишлари ҳам ўзига хос. Айниқса узоқ вилоятлардан пойтахтга келиб ёки чет мамлакатларга бориб ўқишни давом эттиришнинг ўз гашти бор.
Студентлик даврида талабалар турар-жойи алоҳида ўрин тутади. Ундаги ҳаёт, қизиқарли воқеалар талаба ҳаётининг ажралмас қисми. Ётоқхонада яшаган студентларнинг талабалик даврига оид бир умрлик хотиралари шу ётоқхона билан бевосита боғлиқ бўлиши бежиз эмас.
Вилоятлар марказидаги ва Тошкентдаги талабаларнинг ТТЖдаги ҳаётидан озми-кўпми хабардормиз. Аммо чет давлатда ўқиётган талабалар ётоқхонасидаги шароитлар кўпчиликни қизиқтирса керак. Шундан келиб чиқиб, Россияга сафаримиз давомида Москвадаги Олий иқтисодиёт мактабида таълим олаётган ўзбек талабалари билан улар яшаётган ТТЖда давра суҳбати ташкил қилдик.
Олий иқтисодиёт мактаби ётоқхоналари шаҳарнинг бир нечта нуқталарида жойлашган. Биз борган Цимлянская кўчасидаги ётоқхона ўртача нархдаги, 9-сонли талабалар турар жойи эди.

Ётоқхонада турли давлатлардан келган талабалар истиқомат қилишади. ВЭШнинг магистратура босқичи талабаси Умид Эргашев бизни ётоқхонадаги шароитлар ва нарх-наво билан бирма-бир таништириб чиқди.

Хоналар икки киши учун мўлжалланган. Шунингдек, ошхона, дазмол хонаси, кийимларни қуритадиган хона ва кутубхона ҳам бор. Талабалар учун бепул WiFi ўрнатилган.



Ушбу 9-сонли талабалар турар-жойи ўртача шароитли ётоқхона ҳисобланиб, ҳар ой учун тўлов миқдори бир талабага 718 рублни ташкил қилади. Бу – 11-12 доллар дегани.
Умуман олганда, талабалар бу ердаги шароитлардан мамнун. Биринчидан, яшаш учун керакли барча нарса бор. Иккинчидан эса, Москвада турар-жойга тўланадиган нарх-навога нисбатан анча арзон.
Москвадаги ўзбек талабалари билан учрашувимизга оид биринчи видеодан мақсад уларнинг яшаш шароитлари билан таништиришдан иборат. Кейинги мақола талабалар билан кечган суҳбатимиз ҳақида бўлади.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026