Ўтган мавсумни «Пахтакор» таркибида ўтказган Марат Бикмаев «Локомотив»га қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
«2014-2018 йиллар давомида «Локомотив» таркибида ҳаракат қилиб, кўплаб голлари билан мухлислар меҳрини қозонган Марат Бикмаев янги 2020 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. «Локомотив»га қайтганинг муборак, Марат!» - дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Марат Бикмаев «Локомотив» сафида 2014-2018 йиллар давомида тўп суриб, 65та голга муаллифлик қилган. 2019 йилда эса «Пахтакор» сафида Суперлигада 8та гол уришга эришди.