Жаҳон | 09:37 / 01.01.2020
4094
1 дақиқада ўқилади

Австралияда ўрмон ёнғинлари оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 300га яқин уй ёниб кетди

Фото: ЕРА/ТАСС

Австралияда ўрмон ёнғинлари оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, Виктория штатида тўрт киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Хабар қилинишича, Янги Жанубий Уэльс штатида 15 киши ҳалок бўлган, 175 та уй ёниб кетган ва минглаб кишилар уйларини тарк этиб денгиз яқинига кетишга мажбур бўлган. Биргина Конжола-Парк шаҳрида 31 декабрь куни 89 та уй ва ўнлаб автомобиллар куйиб кул бўлган. Айрим йўллар ёнғинлар сабабли беркилиб қолган.  

Маллакоота шаҳрида ўнлаб уйлар олов ичида қолган. Шаҳар аҳолиси денгиз яқинида жон сақламоқда.

Метеорологларнинг маълумот беришича, Виктория ва Янги Жанубий Уэльсда жазирама ҳарорат янада кучаяди ва уч ҳафта давом этади. 

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид