Оммавий намойишлар, ҳалокатлар ва иқлим муаммолари: 2019 йилнинг асосий воқеалари
|15:00 / 01.01.202042 31515 мин
2019 йилни ифодаловчи фотосуратлар.
Якунланиб бораётган 2019 йилда ҳар йилгидан кўра кўпроқ шов-шувли воқеалар бўлиб ўтди. Қуйидаги фотогалереяда йилнинг энг асосий воқеалари ва энг муваффақиятли суратлар яна бир эслаб ўтилади. Қуйидаги суратларда йил давомида бўлиб ўтган намойишлар, сиёсий можаролар, иқлим муаммолари ва Илон Маскнинг яна бир ихтиросини кўриш мумкин.
Фото: Chris Kleponis / Getty Images
2019 йил 14 январь. Дональд Трамп фастфудли стол олдида. У Оқ уйдаги қабулда АҚШда америкача футбол бўйича талабалар чемпионатида ғолиб бўлган «Клемсон Тайгерс» жамоаси аъзоларини меҳмон қилганди.
Фото: Tina Radel / City of Westbrook / AP / Scanpix / LETA
2019 йил 14 январь. Мэн штати, Уэстбрук шаҳридаги Пресумпскот дарёсида 90 метр диаметрга эга диск шаклидаги муз қатлами ҳосил бўлди. Бундай дискларни шимолий кенгликдаги барча дарёларда учратиш мумкин. Оқиш вақтида сувнинг турли ҳароратда бўлиши оқимни диск пайдо қилади.
Фото: Sebastian Vivallo Onate / Agencia Makro / Getty Images
2019 йил 23 январь. Чилидаги венесуэлаликлар Венесуэла мухолифи етакчиси Хуан Гуайдони қўллаган ҳолда Сантьяго кўчаларига чиқишган.
Фото: PA Images/ТАСС
Январь ойи охирида Канада ва АҚШ шимолида кузатилган кучли совуқ ҳаво оқими туфайли Ниагара шаршараси музлаб қолди.
Фото: AP/ТАСС
10 март куни Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг Аддис-Абебадан Найробига парвоз қилган Boeing-737 MАX 8 самолёти учишга чиққанидан 6 дақиқа ўтиб ҳалокатга учради. Бортда 33 давлат фуқаролари бўлган 149 йўловчи ва экипажнинг 8 нафар аъзоси ҳалок бўлди. Бу 5 ой ичида иккинчи марта Boeing-737 MAX русумли самолёт ҳалокатга учраши бўлди ва бу ҳолат компаниянинг хавфсизликка қанчалик риоя қилишини шубҳа остига қўйди. Фотода: қурбонларнинг қариндошлари авиаҳалокат жойида.
Мавзуга оид
HAGEN HOPKINS / GETTY IMAGES
Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн Веллингтондаги масжид яқинида мусулмон аёлни қучмоқда.
15 март куни Крайстчерчдаги масжидда ўқотар қурол билан қуролланган шахс 50 кишини отиб ташлади. Қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган Ардерн ҳижоб ўраб келди.
Фото: Micah Garen / Getty Images
Акра шаҳридаги Ироқ курдлари Наврўз байрамини нишонламоқда. 2019 йил 20 март
Фото: EPA/ТАСС
Март ойи ўрталарида «Гринпис» экология ташкилоти ўтказган тадқиқотлар натижасида жаҳоннинг энг биохилмахил нуқтаси сифатида кўриладиган Верде ороли атрофидаги ҳудудда денгиз тубида ва маржонларда пластик буюмлар топилди. Фотода: Верде ороли кўрфазида пластик стакан ичига кириб қолган краб.
Фото: Лев Федосеев / ТАСС
2019 йил 3 апрель, Россия. Ямал-Ненецлари мухтор округи. Об қўлтиғидаги «Ғалабанинг 50 йиллиги» музёрар кемаси.
Фото: Event Horizon Telescope Collaboration
10 апрель куни 8та кучли радиотелескопни бирлаштирган Event Horizon Telescope илмий коллаборацияси тарихда илк бор ўта массив қора туйнук шарпасининг суратини олишга муяссар бўлди.
Фото: Hannah McKay / Reuters / Scanpix / LETA
2019 йил 11 апрель. WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Лондондаги Эквадор элчихонасида қўлга олиниб судга олиб кетилмоқда.
Фото: Imago/ТАСС
14 апрель куни Непал шарқидаги аэропортда самолёт вертолёт билан тўқнашиб кетди. Натижада 2 киши ҳалок бўлиб, 5 киши жароҳатланди. Тоғлар орасидаги «Тенцинг-Хиллари» аэропорти жаҳондаги энг хавфли аэропортлардан бири, унинг учиш-қўниш йўлаги жуда қисқа.
Фото: Veronique de Viguerie / Getty Images
Париждаги Муқаддас она черковидаги ёнғин. Олов бино томининг учдан 2 қисмини, шпили ва соатини йўқ қилган. Ёнғинга 2019 йил 15 апрелдаги реставрация ишлари сабаб бўлган бўлиши мумкин .
COURTESY LANA H HAROUN
«Нубия маликаси» лақабини олган талаба қиз Алаа Салоҳ Суданнинг собиқ президенти Умар Баширга қарши митингда чиқиш қилмоқда.
Суданда ярим йилдан ортиқ давом этган намойишлардан сўнг апрель ойида мамлакатни 30 йил бошқарган Башир ҳокимиятдан четлатилди. Декабрь ойида у 2 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Фото: Vatican Media / Reuters / Scanpix / LETA
2019 йил 17 апрель. Швециялик экофаол Грета Тунберг Рим папаси Франциск билан учрашувда.
AFP / Scanpix / LETA
2019 йил 21 апрель. Шри-Ланка ҳарбийлари ўнлаб кишилар ўлимига сабаб бўлган терактдан кейин Авлиё Себастьян черковини кўздан кечирмоқда. Пасха вақтида содир этилган портлашлар туфайли мамлакатда 160дан кўпроқ киши ҳалок бўлди.
Фото: AP/ТАСС
21 апрель куни шоумен Владимир Зеленский Украина президентлиги сайловларида ишончли ғалабага эришди. У мустақил Украина тарихидаги энг яхши натижага эришди. Зеленскийни сайловчиларнинг 73,04 фоизи қўллаб-қувватлаганди.
Фото: Wason Wanichor / AP / Scanpix / LETA
2019 йил 5 май. Таиландда қирол Рама X (ҳақиқий исми — Маха Вачиралонгкорн) тахтга чиқиш маросимининг иккинчи куни. У мамлакатни 70 йил бошқарган отаси Пхумипон Адульядетанинг вафотидан кейин тахтни эгаллади.
Фото: AP / Scanpix / LETA
2019 йил 5 май. Москвадаги Шереметьево аэропортида Sukhoi Superjet 100 самолёти ёниб кетиши оқибатида 41 киши ҳалок бўлди.
Фото: Chris Allerton / SussexRoyal / Reuters / Scanpix / LETA
2019 йил 8 май. Шаҳзода Ҳарри ва рафиқаси Меган қиролича Елизавета II га икки кунлик ўғлини кўрсатмоқда.
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй истеъфо ҳақида эълон қилмоқда. 2019 йил 24 май.
Фото: nimsdai/instagram
22 май куни альпинист Нирмал Пурья Эверест чўққисига чиқувчиларнинг рекорд даражадаги навбати (200дан ортиқ киши) тасвирланган суратни намойиш этди. 8 минг метрдан баландликдаги тоғдан тушишда икки альпинист ҳалок бўлди. Ўтган йил баҳорида Эверестга чиқиб тушиш вақтида ҳалок бўлганларнинг сони жами 11 нафарни ташкил этди. Непал ҳукумати томонидан тузилган махсус комиссия тоққа кўтарилиш истагидагилар учун талабларни қатъийлаштирди.
Фото: PA Images/ТАСС
3 июнь куни Букингем саройида Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва АҚШ президенти Дональд Трамп иштирокида тушлик маросими бўлиб ўтди. Трампнинг бирлашган қиролликка ташрифи уч кун давом этди. Бу ташриф америкаликлар президентининг Европага турнесининг бир қисми бўлди, ташриф якунида президент 1944 йилда иттифоқчи кучларнинг Нормандияга десант ташлашининг 75 йиллиги маросимларида қатнашди.
CHRISTOPHER FURLONG / GETTY IMAGES
Франциянинг Саннервил шаҳрида 280 нафар парашютчи иштирокида тарихий реконструкция.
6 июнь куни Европа давлатлари, АҚШ ва Канада иттифоқчиларнинг Нормандияга десант туширишининг 75 йиллигини нишонлашди.
Фото: Reuters
9 июнь куни Индонезиянинг Суматра оролида Синабунг вулқони уйғонди. Ундан кўтарилган тутун устуни 7 минг метргача етди. Вулқондан жабрланувчилар бўлмади.
Фото: Евгений Фельдман
11 июнь куни «Медуза» журналисти Иван Голунов озодликка чиқди. У наркотик савдосида айбланган, аммо унинг айби исботланмаганди. Журналистни тергов бошқармаси олдида ҳамкасблари билан бирга Марго лақабли ити кутиб олди. Иван Голунов полиция томонидан 6 июнь куни қўлга олинганди. ИИВ матбуот хизмати унинг квартирасини тинтув қилиш вақтида наркотиклар топилгани ҳақидаги суратларни тарқатди, аммо бу суратлар журналистнинг уйида олинмаганди. «Голунов иши» Россия жамоатчилигида ҳам, хорижда ҳам катта резонансга сабаб бўлди, журналистлар, артистлар ва бошқа жамоат арбоблари унинг озод қилишини талаб қилиб чиқишди.
Фото: Евгений Фельдман
Москвада Иван Голунов ҳимояси учун ўтказилган марш иштирокчилари полиция ва Росгвардия томонидан тарқатилмоқда. 2019 йил 12 июнь
Фото: ISNA / Reuters / Scanpix / LETA
2019 йил 13 июнь. Эрон ва Араб давлатлари ўртасидаги Форс кўрфазида жойлашган Уммон бўғозида ҳужумга учраган нефть танкери.
Фото: Steffen Olsen / Danish Meteorological Institute / Reuters / Scanpix / LETA
Гренландиянинг Каанаак муниципалитетидаги сув билан қопланган музлик. 2019 йил 13 июнь.
Фото: Ирина Яринская / «Заполярная Правда» / Reuters / Scanpix / LETA
Генуядаги 2018 йил майида қулаб тушиб 43 киши ўлимига сабаб бўлган Морандидаги кўприк портлатилмоқда. 2019 йил 28 июнь
KEVIN LAMARQUE / REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трамп 30 июнь куни Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан учрашувда.
Трамп КХДР билан чегарани кесиб ўтган АҚШнинг биринчи президенти бўлганди.
Фото: Алексей Головщиков / Reuters / Scanpix / LETA
Иркутск областидаги Тулун шаҳри сув тошқини остида қолди, жами 20 киши ҳалок бўлди. 2019 йил 2 июль.
Фото: Prashant Waydande / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги зилзиладан кейин. 2019 йил 16 июль.
Фото: Jose Luis Gonzalez / Reuters / Scanpix / LETA
Гватемалалик мигрант Лети Перес ўғлини қучган ҳолда Мексика Миллий гвардияси жангчисига чегарадан ўтказишни сўраб ўтинмоқда. 2019 йил 22 июль.
Фото: Евгений Фельдман
Москвада бир неча минг киши эркин сайловлар учун норозилик намойишларига чиқишди. 2019 йил 27 июль
Фото: EPA / Scanpix / LETA
Красноярск ўлкасидаги ўрмон ёнғинлари вақтида парашют билан тайгага сакраётган ўт ўчирувчи. Сибирда ва Узоқ Шарқда ёздаги ёнғинлар туфайли 3 миллион гектар ўрмон ёниб кетди. 2019 йил 31 июль
Фото: AP / Scanpix / LETA
Красноярск ўлкасидаги Ачинск шаҳри аҳли Каменка ҳарбий қисмидаги снарядлар портлашини кузатмоқда. 2019 йил 5 август.
Август ойи бошида Ҳиндистон парламентининг Жамму ва Кашмир штатлари мухториятини бекор қилиш тўғрисидаги қароридан кейин у ерда намойишлар бошланиб кетганди.
Ҳонконгдаги намойиш иштирокчиси теннис ракеткаси билан полиция улоқтирган кўздан ёш оқизувчи гранатани қайтармоқда. 2019 йил 25 август
LOREN ELLIOTT / REUTERS
Баҳам оролларидаги Катта Абако оролида вайрон бўлган уй
Сентябрь ойида «Дориан» бўрони оқибатида камида 43 киши ҳалок бўлди - бу ороллар тарихидаги энг кучли ва ҳалокатли табиий офат эди.
JOSH EDELSON / AFP
Калифорнияда ўт ўчирувчилар иши. Ўтган йил Американинг энг йирик штатида юзлаб квадрат километрларни ёнғинлар қамраб олди ва минглаб кишиларни эвакуация қилишга тўғри келди.
Мамлакат президенти Жаира Больсонаро Амазонка водийсининг туб аҳолиси тақдирига бефарқлиги учун танқидларга учради.
Фото: Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
2019 йил 7 сентябрь. Россияда терроризмда айбланиб қамалган украиналик режиссёр Олег Сенцов Киевга қўнган самолётдан тушмоқда. У Россия-Украина ўртасидаги асирлар алмашинуви доирасида ватанга қайтди.
Фото: EPA/Vostock-photo
29 сентябрь куни Парижда Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак билан хайрлашув маросими бўлиб ўтди. Марҳум сиёсатчини сўнгги йўлга кузатиш учун минглаб французлар келишди. Жак Ширак 1995 йилдан 2007 йилга қада Франция президенти бўлган.
DELIL SOULEIMAN/AFP
Сурия шимолидаги Рас-аль-Айн шаҳри. Орқа фонда автомобил шиналари ёқилиши - бу орқали турклар авиацияси парвозига халал бериш мўлжалланган.
ISAAC LAWRENCE / AFP
Ҳонконг полицияси водомётлар орқали намойишчиларни тарқатмоқда.
Бу оролда йил бўйи демократик эркинлик ҳимояси учун миллионлаб кишилар митинглар уюштиришди ва бу акциялар ҳамон давом этмоқда.