Ўзбекистон | 15:00 / 03.01.2020
26830
2 дақиқада ўқилади

2020 йилда мигрантларга 3462та хонадон ажратилади. Рўйхат ҳудудлар кесимида эълон қилинди

Фото: KUN.UZ

2020 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан 3462та хонадон ажратиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабарига кўра, бу президентнинг 2019 йил 20 августдаги «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида»ги фармонига асосан амалга оширилади.

Вазирлик ажратиладиган хонадонлар ҳудудлар кесимида қандай кўринишга эга бўлишини эълон қилди.

Улар:

1. Қорақалпоғистон Республикаси – 210та
2. Андижон вилояти – 420та
3. Бухоро вилояти – 240та
4. Жиззах вилояти – 120та
5. Қашқадарё вилояти – 300та
6. Навоий вилояти – 60та
7. Наманган вилояти – 300та
8. Самарқанд вилояти – 450та
9. Сурхондарё вилояти – 270та
10. Сирдарё вилояти – 90та
11. Тошкент вилояти – 180та
12. Фарғона вилояти – 420та
13. Хоразм вилояти – 240та
14. Тошкент шаҳри – 162та

Жами: 3462та.

Бундан олдин, уй-жойга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини саралаб олиш тартиби лойиҳаси эълон қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид