«Ювентус» қишдаги илк трансферини эълон қилди
«Ювентус» «Аталанта» яримҳимоячиси Деян Кулусевскини сотиб олганини эълон қилди.
Томонлар 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган шартнома тузишди.
Мавсумнинг биринчи ярмини ижара асосида «Парма»да ўтказган 19 ёшли швециялик футболчи ёзгача шу клубда қоладиган бўлди. У мавсумнинг биринчи қисмида клубининг барча турнирлар доирасидаги 19 учрашувида майдонга тушиб, 4 гол урган ва 7 голга узатма берган. У декабрь ойида А Сериянинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
«Ювентус» Деян учун 35 млн евро тўлайдиган бўлди. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 44 млн еврога етиши мумкин.
Аввалроқ Кулусевски Турин клубида йилига 2,5 млн евро маош олиши ҳақида айтилганди.
Маълумот учун, «Аталанта» ушбу футболчини 2016 йил ёзида «Броммапойкарна»дан 165 минг евро эвазига сотиб олган, ёш футболчи бу клуб сафида жами 103 дақиқа ўйнаган.
Мавзуга оид
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
21:26 / 17.05.2024
«Ювентус» Аллегрини истеъфога чиқарди
23:01 / 28.07.2023