Давлат солиқ қўмитасининг “Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат 2020 йил 31 март кунидан амал қила бошлайди.
Низомга кўра:
солиқ назорати тадбири - Солиқ кодексига мувофиқ солиқ тўловчиларда солиқ назоратининг айрим шаклларида амалга ошириладиган тадбирлар (назорат тадбири);
видеотасвирга олиш мосламалари - видеотасвирга олиш қурилмалари, жумладан видеокамералар ва видеотасвирга олиш имконини берувчи бошқа қурилмалар;
видеотасвирга олиш жараёнининг иштирокчилари - солиқ органининг ходимлари, солиқ тўловчилар ҳамда уларнинг вакиллари ва бошқа шахслар (назорат тадбирига жалб қилинган мутахассислар, экспертлар, таржимонлар, зарур ҳолларда холис ва харидорлар);
видеотасвирга олиш - солиқ органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосарининг буйруғига асосан иштирокчилар томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган назорат тадбири жараёнини видеотасвирга олиш мосламаларидан фойдаланган ҳолда кузатиш ва қайд этиш (тасвирга олиш).
Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати жараёнини, далилларни қайд этиш учун назорат тадбирлари жараёни видеотасвирга олинади, бундан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда видеотасвирга олиш тақиқланган муайян тартибга бўйсунувчи объектлар мустасно.
Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчи тўғрисида олинган хар қандай маълумот солиқ сирини ташкил этади, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно. Солиқ органига келиб тушган, солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлар сақлаш ва фойдаланишнинг махсус режимига эга бўлади.
Назорат тадбирини видеотасвирга олиш жараёнида солиқ тўловчилар ва уларнинг вакиллари қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:
а) солиқ тўловчилар ва уларнинг вакиллари ҳуқуқлари:
солиқ органининг назорат тадбирини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи билан танишиш;
назорат тадбири якуни бўйича олинган видеотасвир маълумотларидан нусха олиш;
солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;
















