Адлия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг маошларини очиқлашдан мақсад – халқаро миқёсдаги конференция минбаридан туриб хорижда фаолият юритаётган ўзбекистонлик кадрларни ўз юртимизга чорлаш ва улар учун давлат раҳбарияти томонидан етарли шароитлар яратилганини таъкидлашдан иборат эди.
Адлия вазирлиги ушбу маълумотни янада ойдинлаштириш учун қуйидагиларни маълум қилди.
«Биринчидан, Адлия вазирлигида бошқарма бошлиқлари ҳақиқатан ҳам 2019 йил давомида олган барча маблағларининг умумий суммаси 12 га бўлинганда 15-16 миллион сўм атрофидаги сумма келиб чиқади.
Бунда олинган маблағ таркиби қуйидагилардан ташкил топган:
- ягона тариф сеткаси бўйича маош;
- маошга устамалар – мартаба даражаси учун устама, кўп йил ишлагани учун устама, шахсий устама, давлат хизматчиси сифатида белгиланган устама;
- Байрамлар (Янги йил, Хотин қизлар куни (фақат аёлларга), Наврўз, Мустақиллик куни, Конституция куни, Рўза ҳайит, Қурбон ҳайит) ва ҳар ярим йиллик якуни учун мукофотлар;
- бир йилда бир марта икки ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги моддий ёрдам;
- йиллик меҳнат таътили учун тўланадиган маблағ;
- овқатланиш ва йўл ҳақи учун компенсация.
Иккинчидан, Адлия вазирлигида бу каби ойлик иш ҳақи белгиланишининг асосий сабаби тизимга энг малакали ходимларни жалб қилиш ҳисобланади. Хусусий секторда яхши малакали ҳуқуқшунослар бир ойда 15-30 млн сўмгача маблағ топишади. Бошқа ташкилотлар ҳам малакали ҳуқуқшуносга катта маблағ ажратишга тайёр.
2017 йил ва 2018 йилнинг 1-чорагида ойлик иш ҳақи камлиги туфайли вазирлик тизимидан жами 1280 нафар ходим бошқа ташкилотлар, жумладан хусусий секторга ишга ўтиб кетган. Ходимларнинг оммавий равишда бошқа ташкилотларга ўтиб кетиши тизимда вакансиялар сони бўйича ачинарли рақамларни келтириб чиқарди.
Учинчидан,

















