Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Никита Рафалович Токио Олимпиадасига лицензияни қўлга киритди
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) якуний Олимпия рейтингини эълон қилди.Унга киритилган спортчилар Токио Олимпиадасига лицензиялар олишади.
Ўзбекистонлик Никита Рафалович 80 кггача вазн тоифасида Олимпиадага лицензия олувчилар рўйхатидан жой олиб, якуний рейтингда 4-ўринни эгаллади.
Ушбу лицензия Ўзбекистон спортчилари Олимпиадага бориш учун қўлга киритган 15-лицензия бўлди. Ўзбекистонлик таэквондочилар 10-11 апрелда Хитойда ўтадиган саралаш мусобақасида яна 3 та лицензияни қўлга киритишлари мумкин. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида маълум қилинишича, ушбу мусобақа Осиё қитъаси учун Олимпиадага бориш ҳуқуқини берувчи сўнгги мусобақа бўлади.
Рафалович иштирок этадиган вазндаги якуний рейтинг қуйидагича кўриниш олди.
1.Максим Храмцов (Россия) – 558.95
2. Милад Беиги (Озарбойжон) – 445.22
3. Чек Сиссе (Кот д`Ивуар) – 355.57
4. Никита Рафалович (Ўзбекистон) – 306.89
5. Рауль Гарсия (Испания) – 286.06
6. Тони Канает (Хорватия) – 283.69
Никита Рафалович, Олимпиада, таэквондо
Мавзуга оид
18:46 / 26.07.2021
Токио кундалиги: Уч ғалабага эришган Дайибекова яримфинал остонасида тўхтади, Рафалович ва Набиева бронзадан қуруқ қолди
16:57 / 22.08.2018
Никита Рафалович: «Фаолиятимда 5та катта медални режалаштиргандим, учтаси қолди»
20:41 / 19.08.2016