Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

«Кайфиятлар жуда яхши. Бунга узоқ вақтдан бери ҳаракат қилаётгандим, аввалги Осиё ўйинларида ғалаба қозонишнинг имкони бўлмаганди. 4 йил давомида тинмай ишладим, ўзига яраша тажриба орттирдим. Режалар катта. 5та медални қўлга киритиш ниятим бор эди - Олимпиада, Жаҳон чемпионати, Осиё чемпионати, Осиё ўйинлари, Катта дубулға мусобақаси. Шулардан учтаси қолди. 

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Бу йилги Осиё ўйинларида ярим финал кўпроқ тактик бўлди. Рақибимни яхши билардим. У билан жанг олиб бориш ҳам қийин эди, сабаби бир-биримизнинг кучли жиҳатларимизни яхши билардик. Бироқ, барибир ғалаба қозондим. 

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Осиё қитъасида таэквондо бўйича 3-ўриндамиз, Эрон ва Корея бироз олдинроқда. Аммо, бу спорт тури бўйича ривожланиш катта, ёш, умидли вакилларимиз бор», - дейди Рафалович.  

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов