ТИВ Амстердамдаги намойиш вақтида йиқилиб, жароҳат олган ўзбекистонлик акробатларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди
Ташқи ишлар вазирлиги Амстердамдаги намойиш вақтида 10 метр баландликдан йиқилган ўзбекистонлик акробатларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.
«Ўзбекистоннинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси 3 январь, жума куни Амстердам шаҳрида (Нидерландия) цирк шоусидаги ўз чиқиши чоғида 10 метр баландликдан қулаб тушган акробатлар, Ўзбекистон фуқаролари Кристина Воробева ва Рустам Османов Amsterdam Medical Center тиббиёт мажмуасига ётқизилганлигини хабар қилди.
Вазият элчихона назоратига олинган. Зарур ёрдамни кўрсатиш учун консуллик бўлими ходими Амстердам шаҳрига жўнаб кетди.
Кристина Воробева икки бор операция қилинди ва учинчи жарроҳлик амалиётини ўтказиш масаласи ҳал қилинмоқда. Турмуш ўртоғи Рустам Османовнинг соғлиғи барқарор деб баҳоланмоқда», дейилади хабарда.
Ўзбекистонлик акробатлар Кристина Воробёва ва Рустам Османов 3 январь куни Нидерландия пойтахти Амстердамдаги Карре театрида намойиш вақтида баландликдан йиқилиб тушганди.
Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса Рустам Османов Кристина Воробёвани бир қўли билан ушлаб, иккинчисини бўшаштирганда юз берган. Улар биргаликда 10 метр баландликдан йиқилган. Воробёва чалқанча тушиб, қимирламай қолган. Томошабинлар буни намойишнинг бир қисми деб ўйлаган. Кейинроқ бошловчи улардан зални тарк этишни сўраган. Ўшанда акробатларнинг аҳволи оғирлиги айтилган эди.
Кейинроқ Маданият вазирлиги Кристина Воробёва ва Рустам Османовнинг аҳволи оғир эмаслигини маълум қилди.
Мавзуга оид
12:28 / 13.11.2023
Амстердамда иқлим ҳимоясига бағишланган катта намойиш бўлиб ўтди
09:49 / 17.05.2023
Лондон ва Амстердам F-16 сотиб олиш бўйича коалиция тўғрисида келишиб олди
12:48 / 07.11.2021
2030 йилгача 6 та шаҳар сув остида қолиши мумкинлиги айтилди
15:52 / 03.11.2021