Абдулла Арипов: таътил кунлари Tashkent City’га 900 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди
Бугун, 13 январь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг янги чақириқдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам қатнашди.
Бош вазир Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди тўғрисида гапираркан, ҳокимнинг қатор ютуқлари тўғрисида гапирди:
– Мана, Tashkent City мажмуасини олайлик. Биргина байрам кунларида бу жойга 900 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди. Эсингизда бўлса, президентимиз дастлаб Жаҳонгир Обидовични бу мажмуага раҳбар қилиб тайинлаганди. Шу ҳам Жаҳонгир Обидовичнинг ташкилотчилигини, бундай ташаббуслари кўплигини билдиради. Бу одам ташаббусларга тўла. Яқинда “Файзли Тошкент” лойиҳаси ҳам президентимиз томонидан қўллаб қувватланди, - деди А.Арипов сессиядаги нутқида.
Бундан олдин, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри ҳокимлигига қайта тасдиқлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024
Абдулла Арипов Ереванда Эрон биринчи вице-президенти билан учрашув ўтказди
00:57 / 10.09.2024