Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони очиқланди
Рўйхатдан ўтган корхоналар ва ташкилотлар сони 2020 йил 1 январь ҳолатига 419,5 мингтани ташкил этиб, улардан 398,1 мингтаси ёки 94,9 фоизи фаолият кўрсатмоқда.
Давлат статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олганда 80,5 мингтага ёки 23,7 фоизга ошган.
2019 йил давомида республикада 96,7 мингтага яқин корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,7 мингтага кўпдир.
2020 йил 1 январь ҳолатига 337,1 мингта тижорат шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан хусусий корхоналар - 83,6 мингта, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,4 фоизга ошди, оилавий корхоналар - 27,5 мингта, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 77,4 фоизга ошди, масъулияти чекланган жамиятлар -219,4 мингтага етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,9 фоизга ошган.
2019 йилнинг январь- декабрь ойларида 96,7 мингта корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 мартага кўпдир. Шундан масъулияти чекланган жамиятлар - 60,8 мингта, хусусий корхоналар - 18,6 мингта, оилавий корхоналар - 13,2 мингта, муассасалар - 2,8 мингта ва бошқалар - 1,3 мингтани ташкил этди.
2020 йил 1 январь ҳолатига саноат корхоналари ва ташкилотлари сони 70,6 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,1 фоизга ошди.
Жами саноат корхоналар ва ташкилотлари кўпайишининг асосий омили бўлиб (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан), ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатида - 24,4 фоизга (жами саноатдаги улуши 94,6 фоиз), тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш - 29,5 фоизга (жами саноатдаги улуши 3,3 фоиз), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш - 19,8 фоизга (жами саноатдаги улуши 0,5 фоиз) ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш - 05,0 фоизга (жами саноатдаги улуши 1,6 фоиз) ўсишидир.
2020 йил 1 январь ҳолатига қурилиш соҳасида корхоналар ва ташкилотлар сони 36,2 минг тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,3 фоизга ошди. Жами қурилиш соҳасидаги корхоналар ва ташкилотлар сони кўпайишининг асосий омили бўлиб, бинолар ва иншоотлар қуришда ўтган йилга нисбатан 25,1 фоизга (жами қурилишдаги улуши 60,8 фоиз), фуқаролик объектларини қуриш - 12,1 фоизга (жами қурилишдаги улуши 8,6 фоиз), ихтисослаштирилган қурилиш ишлари - 26,6 фоизга (жами қурилишдаги улуши 30,6 фоиз) ўсишидир.
Мавзуга оид
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024