Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари ва Японияга олий даражадаги ташрифлар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
БАА ва Япония – улкан инвестицион имкониятларга эга, жадал ривожланиш, модернизация ва илғор технологияларни самарали жорий қилишда, диверсификациялашган ва барқарор иқтисодиётни шакллантиришга хизмат қиладиган кенг миқёсли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда катта тажрибага эга мамлакатлар.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 24-26 март кунлари БААга ва 17-20 декабрь кунлари Японияга амалга оширган расмий ташрифлари икки томонлама ҳамкорликлар тарихида янги саҳифалар очди, дейилади хабарда.
БАА ва Япониядаги шериклар билан дўстона ва конструктив руҳда ўтган самарали музокара ва тадбирлар олий даражадаги мулоқот янада қўллаб-қувватланишининг муҳимлиги, бу мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашда ҳал қилувчи омил эканини яна бир бор тасдиқлади.
Ташрифлар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро салмоқли ҳужжатлар тўплами, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестицион битимлар имзоланди. Хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари билан умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ, Япония билан эса 6 миллиард доллардан зиёд қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Жумладан, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, нефть-газ, кимё ва нефть-кимё, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, туризм ва бошқа соҳаларда қатор лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Йиғилишда БАА компаниялари билан эришилган келишувлар бугун ўз натижасини бераётгани таъкидланди. Масалан, «Масдар» компанияси Ўзбекистонда қуёш электр станцияси қурилишига 100 миллион доллар сармоя киритмоқда. 2019 йил октябрь ойида қуёш энергетикасида давлат-хусусий шерикликка инвестициялар жалб қилиш бўйича юртимиз тарихида илк бор ўтказилган очиқ тендерда ушбу компания ғолиб деб топилди. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг биринчи чорагида бошланиши кутилмоқда.
Бундай ижобий натижалар БАА ҳамда Япония иштирокидаги бошқа кўплаб лойиҳаларда ҳам кузатилмоқда.
Хусусан, БАА иштирокида 1 миллиард долларлик капиталга эга «The Abu Dhabi Uzbek Fund» инвестиция фонди ташкил этилди. Бугунги кунга келиб ушбу жамғарма маблағлари ҳисобидан кичик ва ўрта лойиҳаларни, шунингдек, Самарқанд шаҳрида меҳмонхона қуриш,

















