Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди. Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 14 январь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Мол гўшти (лаҳм гўштидан ташқари) 36000 сўмдан 57000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Урганч шаҳри - «Урганч марказий деҳқон бозори»да қайд этилган (36000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (57 000 сўм).

Қўй гўшти 38000 сўмдан 68000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (38 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (68 000 сўм) кузатилди.

Картошка 1600 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (1600 сўм), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 000 сўмдан 4000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Андижон шаҳри - «Янги бозор деҳқон бозори»да (1000 сўм) кузатилди. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», Урганч шаҳри - «Урганч марказий деҳқон бозори»да кузатилди (4000 сўм).

Сабзи 800 сўмдан 4500 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Андижон шаҳри - «Янги бозор деҳқон бозори»да (800 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (4 500 сўм) кузатилди.

Тухум 6500 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да кузатилди (6500 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (12 000 сўм).