“Толибон” тез кунларда АҚШ билан тинчлик битими имзолаши мумкин
Афғонистондаги "Толибон" ҳаракати январь охирига қадар АҚШ билан тинчлик битими имзолаши мумкин, деди толиблар вакили Суҳайл Шаҳин Dawn газетасига берган интервьюсида.
"Битим лойиҳаси тайёр. Ҳал қилиш керак бўлган ягона нарса тинчлик битимини имзолаш санаси. Битимни кечи билан шу ой охирига имзолаймиз деган умиддамиз", - деди у.
Аввалроқ Ассошиэйтед Пресс агентлиги "Толибон" ҳаракати аъзолари АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзодга Афғонистонда етти кундан ўн кунгача муддатга вақтинча ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш таклиф этилган ҳужжатни тақдим этганини хабар қилганди.
Шаҳин шунингдек, толиблар "хориж қўшинлари мамлакатдан бемалол чиқиб кетиши учун ҳарбий операциялар миқёсини камайтиргани"ни айтди.
2019 йил декабрда "Толибон"ва АҚШ уч ойлик танаффусдан сўнг Доҳада музокараларни қайтадан бошлаган, аммо музокаралар натижасиз якунланганди.
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024