LG Microsoft Azure Cloud и AI Technologies ёрдамида автомобиллардаги ахборот-кўнгилочар ва биноларни эксплуатация қилиш тизимларини такомиллаштиради.
LG Electronics (LG) Microsoft билан ҳамкорликда автомобиллардаги ахборот-кўнгилочар ва биноларни эксплуатация қилиш тизимлари ҳамда бизнес учун бошқа ечимларни такомиллаштиришга киришмоқда. CES 2020да эълон қилинганидек, LG B2B сферасида рақамлаштириш суръатини ошириш учун Microsoft Azure сервиси ва сунъий идрок (AI) пластформасидан фойдаланади.
Бир йил муқаддам LG Microsoft билан LG автоном транспорт воситалари ва ахборот-кўнгилочар тизимлари бўйича бизнесни кенгайтириш ва янада ривожлантириш ҳақида эълон қилганди. Энди LG ўз янги лойиҳалари доирасини автомобиль сектори чегараларидан ўтказиб, тижорат фаолияти томон йўналтиришни режалаштирмоқда.
LG ўзининг Building Energy Control (BECON) бошқарув тизимини Azure ёрдамида HVAC (иситиш, вентиляция ва ҳавони тозалаш) тизимлари янада самаралироқ ишлаши учун такомиллаштиради. Ўзининг BECON тизимини дунё бўйлаб Microsoft кўмагида кенгайтириб бораркан, компания BECONнинг Azure гибрид булутлари ва сунъий идрок ёрдамида кейинги авлодини ишлаб чиқади.
Azure интеграцияси LG автомобиллардаги ахборот-кўнгилочар ечимларни кўп марта такомиллаштиради. Бу тармоққа уланган келгуси авлод автомобиллари учун LG WebOS Auto ва Microsoft Connected Vehicle Platform платформлари юқори даражада уйғунлашувида ўз тасдиғини топади. WebOS Autoнинг янги шаклида LG HMI(инсон ва машина интерфейси)нинг қўшимча имкониятларини намойиш қилади ва автомобилларда кўнгилочар тизимлар фаолияти самарадорлигида асқотади.
LG ахборот-кўнгилочар тизимлари















