Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: «Қуйи бўғинда на тизим бор, на назорат»
Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида чиқиш қилган президент Шавкат Мирзиёев бошқарув тизимидаги муаммолар ҳақида гапирди.
«Маҳаллий кенгаш йўқ жойда Сенатга баҳо бериш мумкин эмас. Агар маҳаллий кенгаш кучли бўлса, Сенат ҳам шунча кучли бўлади. У ҳамоҳанг. Лекин қарсак бор, 30 йилда қарсак чалишни чиройли ўрганганмиз.
Пастда на тизим бор, на назорат бор. Ҳамма нарса – эски тос, эски ҳаммом. Ана шу нарсалар йўқлиги учун бизда кўп нарса калтак, селектор билан бўляпти. Калтак, бақир-чақир билан бўлган масала бу – вақтинчалик. У доимий эмас. Бу давлат вақтинчалик давлат деган хулосани беради», – деган Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирди Kun.uz мухбири.
Бундан олдин, президент ижтимоий муаммоларнинг юзага келиш сабабларига тўхталгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026