Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда Ухань аҳолисига вирус сабабли шаҳарни тарк этиш тақиқланди
Янги типдаги коронавирус билан чақирилувчи зотилжам пайдо бўлиши ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳри аҳолисига 23 январдан шаҳарни алоҳида заруратсиз тарк этиш тақиқланди. Хитой шундай чоралар билан коронавирус тарқалиши олдини олмоқчи, деб хабар берди Global Times нашри.
Таъкидланишича, шаҳарда автобус, метро, шаҳарлараро поездлар қатнови ва самолётлар парвози тўхтатилган. Тақиқлов қанча вақт давом этиши номаълум.
Ухань Хубэй провинциясида жойлашган бўлиб, унинг аҳолиси 11 млн кишини ташкил қилади.
Охирги маълумотларга кўра, Хитойда янги вирусдан зарарланганлар сони 570 кишидан ошди, 17 киши унинг қурбонига айланган.
“Жэньминь жибао” нашрининг хабар беришича, Хитойнинг 27 та ҳудудида коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган. Касалланганлардан 95 нафари оғир аҳволда қолмоқда. Улар билан яқин алоқада бўлган 5,8 минг киши карантинга жойлаштирилган.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026