Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, отишма маҳаллий вақт билан соат 12:45да бошланган. Тез орада воқеа жойига махсус полиция бўлинмалари етиб келган.

RTL радиоси хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, шунингдек, бир неча киши жароҳатланган.

Шаҳар полицияси вакили Би-би-си билан суҳбатда ўт очган шахс қўлга олингани ва бошқа гумонланувчи қидирилмаётганини айтган. 

Полициячининг сўзларига кўра, ушбу жиноятда экстремизм аломатлари йўқ.