Русланбек Давлетов: «Коррупцияга қарши алоҳида орган биз учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди»
Адлия вазири Русланбек Давлетов шанба куни Халқаро пресс-клуб сессиясидаги чиқишида Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида мустақил орган ташкил этилиши ҳақида гапириб ўтди.
«Коррупцияга қарши кураш бўйича алоҳида орган тузилиши биринчи марта президентимизнинг мурожаатида эълон қилинди. Тўғрисини айтсак, бу биз учун ҳам анча кутилмаган янгилик бўлди.
Чунки шу пайтгача Коррупцияга қарши кураш бўйича республика идоралараро комиссияси ишлаб келаётган эди. Қонунда ҳам бош прокурор бошчилигида коррупцияга қарши кураш бўйича комиссия фаолият юритади, дейилган.
Янги органнинг концепцияси, унинг ваколатлари, функцияларини, бошқа органлар билан муносабатини, бошқа органлардаги қандайдир функциялар сақланиб қолинадими-йўқми – бу масалалар энди кўриб чиқилади. Ҳозирдан дарров айтиш қийин.
Умумий маъмурий ислоҳотлардан келиб чиқиб, турли органлар орасидаги муносабатлар функционал таҳлил қилиниб, жой-жойига қўйилади», – деган Давлетовнинг сўзларини келтирди Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев жума куни Олий Мажлисга мурожаат қилиб, унда коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этишни таклиф этган эди.
Давлат раҳбарига кўра, янги орган парламент ва президент олдида ҳисобдор бўлади. Президент администрациясига Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмиталари билан биргаликда уч ой муддатда тегишли фармон лойиҳасини ишлаб чиқиш юклатилди.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
09:46 / 23.08.2024
Тошкентда коррупциявий жиноят содир этган мансабдорлар асосан қайси идораларда ишлагани айтилди
12:59 / 19.08.2024