27 январь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида «Human» хусусий бандлик агентлиги раҳбари Шоҳнур Файзуллаевга ҳукм ўқилди. Мазкур ишни кўриб чиққан Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайрулла Рахмонов kun.uz сайтига интервью бериб, жиноят ишининг айрим тафсилотларига тўхталди.
Жумладан, Ш.Файзуллаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б, в» бандлари, 189-моддаси 1-қисми, 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг:
168-моддаси 3-қисми «б, в» бандларидаги айби учун - 8 (саккиз) йил озодликдан маҳрум қилиш;
189-моддаси 1-қисмидаги айби учун - ойик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари;
243-моддасидаги айби учун 8 (саккиз) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 59, 61 -моддаларига асосан тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 (ўн) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи ҳамда жазо муддати 2019 йил 19 сентябрдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган.
Иш бўйича жами 1080 нафар жабрланувчига етказилган 21 миллиард 192 миллион 15 минг 383 сўм ундирилиши белгиланди.
Дастлабки тергов органи томонидан банд солинган ва ИИВ Тергов Департаментининг депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 1 290 913 279 сўм пул маблағлари жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплашга қаратилиб, пропорционал тарзда тақсимлаб берилиши белгиланди.
Бундан ташқари, Ш.Файзуллаев томонидан жиноий фаолияти даврида сотиб олинган жами 5 миллиард 421 миллион 751 минг 752 сўмга баҳоланган мол мулклар, яъни
- 263 552 602 сўмга баҳоланган Тошкент шаҳар Сергели тумани, 8- мавзе, 23-уй, 16-хонадон;
- 317 416 629 сўмга баҳоланган Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 109/22-уй;
- 466 762 070 сўмга баҳоланган Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Себзор Ц-17/18 мавзе, 4а-уй, 14-хонадон;
- 4 031 306 451 сўмга баҳоланган Тошкент вилояти, Зангиота тумани, А.Навоий кўчаси, 75-уй;
- 190 000 000 сўмга баҳоланган давлат рақами 01 О 418 ОВ бўлган «Каптива» русумли автомашина;
















