Жамият | 09:41 / 29.01.2020
17350
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида икки аёл ҳалок бўлди

26 январь куни соат тахминан 16:30да М41 «Бишкек–Душанбе–Термиз» йўлининг Термиз тумани «Қорахон» маҳалласи ҳудудидан ўтган 1610-километрида «Nexia-3» ва «Nexia-2» автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, авария «Nexia-3» автомобили чапга бурилмоқчи бўлган вақтда, унинг ортидан келаётган «Nexia-2» автомобили уни чап томондан қувиб ўтишга урингани оқибатида юз берган.

Тўқнашувдан сўнг «Nexia-2» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина ағдарилиб келган. Ҳодиса оқибатида «Nexia-2» салонида бўлган икки нафар аёл (улардан бири уй бекаси, иккинчиси эса 38-мактабнинг директор ўринбосари эди) воқеа жойида ҳалок бўлган, тўрт ёшли А.Р. эса тан жароҳати олиб, зудлик билан касалхонага ётқизилган.

«Nexia-2» ҳайдовчиси С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид