Жаҳон | 11:12 / 31.01.2020
19575
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг бой одами 15 дақиқа ичида яна 13 млрд долларга бойиди 

Amazon раҳбари ва дунёнинг энг бой одами Жефф Безос бор-йўғи 15 дақиқа ичида яна 13 млрд долларга бойиди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Фото: Getty Images

Безоснинг янада кўпроқ бойишига Amazon акцияларининг 30 январдаги биржа савдолари ёпилишидан кейин электрон савдо вақтида 12 фоизга қимматлашиб, нархи 2,1 минг долларга етиши сабаб бўлган. Акциялар нархи компаниянинг 4-чорак бўйича муваффақиятли ҳисоботи сабабли кескин кўтарилган. Ҳисоботга кўра, компаниянинг 4-чорак бўйича даромади 87,4 млрд долларни, бир акция учун даромад эса мутахассислар прогноз қилган 4,11 доллар ўрнига, 6,47 долларни ташкил қилган.   

Шунинг эвазига Amazon’нинг 12 фоиз акциясига эгалик қилувчи Безоснинг бойлиги 129,5 млрд долларга етган. У ҳозирда дунёнинг энг бой одами ҳисобланади.   

Худди шунга ўхшаш воқеа бир кун аввал Tesla раҳбари Илон Маск билан, бироқ бироз “камтарроқ” кўрсаткичлар билан юз берган. Tesla’нинг чорак бўйича ҳисоботи эълон қилингач, компания акциялари нархи кескин кўтарилиб, Маск бир соат ичида 2,3 млрд долларга бойиганди. Ҳозирда унинг бойлиги 36 млрд долларни ташкил қилмоқда.   

Мавзуга оид