Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехияда 12 киши гриппдан вафот этди
Чехия ҳудудида грипп эпидемияси ҳукм сурмоқда, ҳар 100 минг кишига 1865 нафар бемор тўғри келмоқда. Бу ҳақда мамлакат гигиена хизмати бошлиғи Эва Готтвальдова маълум қилди.
"Грипп эпидемияси бутун республика ҳудудини қамраб олган. Ҳар 100 минг кишига 1865 нафар бемор тўғри келмоқда, улар орасида болалар ва кексалар бор. Грипп асорати туфайли 12 киши вафот этди. Беморлар сони ўтган ҳафтадагига нисбатан қарийб ўттиз фоизга ошди", - деди Готтвальдова.
У мамлакат аҳолисига мурожаатида грипп юқтирганлик белгиларини сезганда касалликни бошқаларга ҳам юқтирмаслик учун уйдан чиқмасликни сўради.
"Ватандошларимиздан шу кунларда одамлар гавжум жойларга бормасликни, қўлларини тез-тез ювишларини, кўпроқ витамин истеъмол қилишларини сўрайман. Касал бўлиб қолсангиз, илтимос, уйда ётинг, кўчага чиқманг, бошқаларга ҳам юқтирманг", - деди Готтвальдова.
Грипп эпидемияси сабабли мамлакатнинг кўплаб касалхоналарида беморларни кўргани келиш тақиқланди, айрим болалар масканлари ёпилди.