Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилнинг биринчи ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи неча фоизга кўтарилгани маълум бўлди
2020 йилнинг биринчи ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 1,0 фоизга кўтарилди.
Фото: Fotolia / Gina Sanders
Давстатқўм маълумотларига кўра, бу ўтган ойдаги мос кўрсаткичга нисбатан 2,3 даражага кам демакдир.
2019 йилнинг январида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой давомида 2,8 фоизга қимматлашган.
Кузатилаётган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи орасида ой давомида мева-сабзавот (3,9 фоиз) ва тухум (3,0 фоиз) нархлари бошқа маҳсулотларга нисбатан юқори даражада ошди.
2019 йилнинг январь ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотларидан мевалар, сабзавотлар ва картошка (8,3 фоиз), сут маҳсулотлари (3,2 фоиз) нархлари бошқа гуруҳдаги нархларга нисбатан сезиларли даражада ошганди.
Бошқа маҳсулотлардан (ёрма ва дуккаклиларни қўшган ҳолда) гречка (2,9 фоиз), ловия (1,4 фоиз) ва буғдой уни (0,8 фоиз) нархлари сезиларли даражада ошди. Шу билан бир қаторда, оқшоқни ҳисобга олган ҳолда гуруч нархлари 0,6 фоизга арзонлашди.
Жорий йилнинг январь ойида тухум нархлари 3,0 фоизга ошганлиги ўтган йилнинг мос ойига нисбатан 1,7 даражага кўп демакдир.
2020 йилнинг январь ойида ёғ-мой маҳсулотларидан сариёғ 0,6 фоиз, маргарин, шунингдек, ҳайвон ёғлари 0,4 фоизга қимматлашди. Ўсимлик ёғи нархлари олдинги ой даражасида ўзгаришсиз қолди.
Мавзуга оид
17:14 / 21.02.2026
Картадан пул ўтказмаларининг 46 фоизи 1 млн сўмгача бўлган транзакциялар – Марказий банк
11:55 / 20.02.2026
Ўзбекистонликлар январда энг кўп қайси давлатларга сафар қилди?
10:39 / 20.02.2026
Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди
12:36 / 19.02.2026