Коронавирусга чалинган хитойлик талаба 28 январда шифокорларга мурожаат қилган. У шу заҳоти касалхонага ётқизилган. Бунгача Россияда коронавирусга чалиниш бўйича иккита ҳолат қайд этилганди.
"Ўзбекистон фуқаролари коронавирусга чалинишда гумонланаётгани йўқ. Улар шунчаки бемор талаба билан мулоқотда бўлган. Улар Юграда ишлашади, у ерда тиббий кузатув ўрнатиш имкони йўқ. Шу боис улар Нижневартовскда касалхонага жойлаштирилган. Уларнинг ҳолати қониқарли", - деди Кудрявцева.
Кудрявцеванинг сўзларига кўра, ҳозирда лаборатория текшируви натижасини кутишмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги коронавирусдан бир кун ичида 57 киши вафот этди. Шу тариқа, эпидемия бошлангандан бери унинг қурбонлари сони 361 нафарга етди, касалланганлар эса яна 2829 кишига кўпайиб, 17205 нафарни ташкил қилмоқда.

















