Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тест синови топширмай ўқишга кириш мумкин бўлади - ДТМ
Ўзбекистонда тест синови топширмай ўқишга кириш мумкин бўлади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 2020 йилдан бошлаб босқичма-босқич йўлга қўйиладиган яна бир ўзгариш – чет (инглиз, немис, француз ва шарқ) тилларидан ташқари, масалан, ўзбек тили, рус тили, математика ва бошқа умумтаълим фанларидан ҳам сертификат берилиши жорий этилиши мумкин.
Ҳозирда ушбу тартиб юзасидан тегишли таклифлар берилган. Таклифларга кўра тест синовларини соддалаштириш, абитуриентларга қулайлик ва имкониятлар яратиш мақсадида барча умумтаълим фанларидан худди шундай сертификат берилиши босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган.
Абитуриентлар умумий ёки ўрта-махсус таълим муассасасини тугатмай туриб ҳам бундай имкониятдан фойдаланишлари мумкин бўлади.
«Президентимизнинг мурожаатномаларида қайд этилганидек, ёшлар исталган вақтда имтиҳон топшириб, тегишли гувоҳнома олса, олий ўқув юртига ўқишга кираётган пайтда шу фан бўйича қайта синовдан ўтишга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди.
Демак, абитуриент олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул тест синовларига қадар керакли умумтаълим фанларидан сертификат олса, тест синовида иштирок этмай, тўғридан-тўғри танловда қатнашиш имкониятига эга бўлади», - дейилади ДТМ маълумотида.
Билдирилишича, айни пайтда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ушбу тартибни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
07:50 / 13.08.2025
Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тест синовлари санаси белгиланди
09:41 / 24.07.2025
Бакалавриат учун тестлар тўлиқ якунланади
12:07 / 21.07.2025