Ўзбекистон | 14:14 / 04.02.2020
5165
2 дақиқада ўқилади

Фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олганлик учун санкциялар жорий этилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олишга доир янги модда киритилди 

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси

Бу МЖТКнинг 165-моддасига нисбатан махсус норма бўлиб, унда янада қатъий жавобгарлик чоралари назарда тутилган. Янги модда бўйича фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача, мансабдор шахсларга эса - 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солинади. 

Norma’нинг ёзишича, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашё ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси мусодара қилинган ҳолда фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 70 бараваригача, мансабдор шахсларга эса - 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солинади.
 
Ушбу моддада фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олиш, худди шунингдек олтин изловчилар усулида лицензиясиз қазиб олиш қамраб олинган, ер ости сувлари ҳамда дарёлар ўзанларида жойлашган фойдали қазилмалар бундан мустасно. Сўнгги ҳолатда МЖТКнинг 70-моддаси биринчи қисми қўлланилади, унда фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солиниши назарда тутилган.

Мавзуга оид