Ўзбекистон | 13:23 / 04.02.2020
3246
1 дақиқада ўқилади

МЖТКга хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига оид ҳуқуқбузарликлар киритилди

Ушбу модда 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сон Қонун билан Кодексга киритилди, у уч ой ўтганидан кейингина амал қилишни бошлайди

Мансабдор шахс томонидан хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 
Norma’нинг ёзишича, хусусий бандлик агентликларининг мансабдор шахслари томонидан қуйидагиларга йўл қўйилганда БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солинади:

фаолияти ҳақидаги маълумотларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этмаслик;

маълумотларни бузиб кўрсатиш ёки маълумотларни тақдим этиш муддатларини бузиш.
 
Юқорида айтиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда, жарима БҲМнинг 25 бараваридан 30 бараваригача миқдорни ташкил этади.
 
Маълумот учун: хусусий бандлик агентлиги – иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи тижорат ташкилоти. 
 
Тузатишлар 24.04.2020 йилдан кучга киради.

Мавзуга оид