Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилади:

91-моддада (Далилларни қайд этишда ёрдамчи усуллар. Баённомага иловалар) тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Қуйидаги процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт:

1) ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш;

2) тинтув;

3) кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш;

4) тергов эксперименти;

5) ушлаб туриш;

6) ҳимоячидан воз кечиш;

7) шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш”;

қуйидаги таҳрирдаги бешинчи қисм билан тўлдирилади:

“Ушбу модданинг тўртинчи қисми 5, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган процессуал ҳаракатларни видеоёзув орқали қайд этиш ушбу кодексда белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади”.

Ушбу қисмнинг амалдаги таҳрири қуйидагича:

“Ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тарзидаги, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти тарзидаги процессуал ҳаракатлар видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда қайд этилиши шарт”.