Спорт | 17:26 / 05.02.2020
22327
1 дақиқада ўқилади

Қатар телеканали: «Россия ЖЧ-2022га қўйилмаслиги ҳақида хат олган»

Фото: Laurence Griffiths/Getty Images

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Россияни 2022 йилги жаҳон чемпионатига қўйилмаслиги тўғрисида хабардор қилган. Бу ҳақда йирик спорт телеканалларидан бири саналмиш Қатарнинг BeIN Sports каналининг «твиттер»даги саҳифасида хабар берилган.

Аввалроқ, Британия ОАВлари Россия миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашини муваффақиятли ўтказиб, финал босқичига йўлланма олган тақдирда ҳам, Қатардаги турнирда байроғи ва мадҳиясидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши ҳақида хабар тарқатганди.

Шунингдек, ушбу тақиқлар жаҳон чемпионатидан ташқари Олимпиада ўйинларига ҳам таъсир қилиши тўғрисида хабар берилган.

Ўз навбатида Россия Футбол Иттифоқи (РФИ) BeIN Sports хабарини рад этиб чиқди. 
«Биз Бутунжаҳон антидопинг агентлигидан (WADA) Россия миллий жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги борасида ҳеч қандай билдиришнома олганимиз йўқ», - дейилади РФИ расмий баёнотида.

Мавзуга оид