Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаро билан қўпол муносабатда бўлган ЙПХ инспектори эгаллаб турган лавозимидан озод этилди
Қашқадарё вилоятида боди-камера тақмаган ва фуқаро билан қўпол муносабатда бўлган ЙПХ инспектори эгаллаб турган лавозимидан озод этилди
2020 йил 2 февраль куни интернет тармоғида Қашқадарё вилоятида боди-камера тақмаган ЙПХ инспектори ҳайдовчидан ҳужжат талаб қилгани, ҳайдовчи эса бунга эътироз билдирганига оид видеотасвир тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ катта инспектори Б.Ф.га нисбатан вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилди.
Республика ЙҲХББ ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, ўтказилган текширув давомида ЙПХ катта инспектори Б.Ф. хизмат фаолиятини олиб бориши давомида, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори ва ИИВнинг меъёрий ҳужжатларида кўрсатилган талабларига риоя этмасдан, фуқаролар билан беписандларча қўпол муносабатда бўлиб, ўзининг интизомсизлигини намоён қилиб, фуқаролар онгида ИИО ходимлари тўғрисида салбий фикрларни уйғонишига сабабчи бўлган.
Маълумотда айтилишича, у эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Мавзуга оид
11:12 / 24.01.2026
Қашқадарёда қор бўронида қолиб кетган 10 нафар фуқаро қутқарилди
19:32 / 18.01.2026
Masdar компанияси Қашқадарёда қуёш станцияси ва энергия сақлаш тизими қуради
14:14 / 28.12.2025
Қашқадарёдаги даҳшатли автобус ҳалокати, 26 қурбон ва 2 минг сўм “пора” – судланган ИИБ ходими 16 йилдан сўнг оқланди
11:00 / 11.12.2025