Унинг баён қилишича, ташкилотнинг вилоят кенгаши томонидан жорий йилнинг 3–7 февраль кунлари пойтахтда малака ошириб келиши учун хат келган. У хизмат сафари вақтида қилиниши мумкин харажатлар учун маблағ ўзида бўлмагани сабабли сафар харажатларини ташкилот ҳисобидан олдиндан тўлаб беришини сўраб, раҳбар Фаррухжон Жовбўриевдан ёрдам сўрайди.
Ф.Ч таҳририятга тақдим қилган бир ярим соатлик аудионинг атиги 6 дақиқасида бошлиқнинг маънавий қиёфаси, ўзи ва ўзгаларга қўйган баҳоси ҳақида билиб олиш мумкин.
Аудиода раҳбар нафақат ушбу ходимни, балки жамоадаги бошқа хизматчиларни ҳам ҳақоратлар билан «сийлаган»:
«Телефон қилишга ким ваколат берди сенга? Энаммисан, кимсан?! Пул сўрайсан мендан? Сен ким ташкилотда! Воситачисан сен. Обитинг ҳам, Аҳматинг ҳам, Зарипинг ҳам, қоровулинг ҳам, шопиринг ҳам ким? Бугун мен эгаман. Ташкилотни қоидасида ёзган ана шу нарсани. Бирорта ақлли ***нг анақа кетса, қайтиб келгандан кейин ҳисоб-китоб қил, бухгалтерингга команда бер, нимасини (сафар харажатлари — таҳр.) ташлаб берсин, деган. Мен сен учун жиноят қилайинми? Кет, тўғри келмаяптими сенга ташкилот? Кет! Қаерга кетсанг кетавер, мана бу томонда уйинг. Сенга ким «должен», қайси пул, ўзинг учун заҳар ют... Бошқармангни «қўйиб қўйибман!» Ула телефонни! Агар ***мни жепти, қўпол бўсаям. Сен менга *** телефон қилма, сени эринг эмасман! Бошлиғинг бўлсам, бор, ўқиб кел, ҳисоб-китобингни қилиб бераман.
Ай, пулинг йўқми, шу жой сенга керакми, ўқишга бормаган одамни ишлатмайман. Нима ишлатаман, кимсан сен?! Эртага бир тепиб чиқариб юбормаслигим учун малакангни ошир, деб келяпти. Сен айтган китобни юз марта ўқиганман. Сен ўзингча ақлли бўлма ***. Маряминг ким, ким у, бошқармани бошлиғини «қўйиб қўйганман», бир *** ким менга, илтимос қилма! Қизиқ экансан сен. Мен отамга илтимос қилмаганман. Марям билан сенга ўхшаган ақллига туфлимни арттирмайман. Сен менга ундай нима қилма.
Менда жуда кўп нарса бор! Нима дейсан, нима мен сенга пул ажратиб бераман? Ҳай, ачка (кўзойнакли демоқчи — таҳ) эринг бор, отанг бор, энанг бор! Мен сенга «должен» эмасман. Эринг бўмаса мана бу ерга нима ётқизиб қўйибсан? Кўрмай ***! Кўрмай! Кимсан, секретарсан-да! Билмайман нима деб юрганингни. Сайрама сен! Нима мендан сўрайсан, ўзбекчалаб айтяпман! Ташкилот «должен» эмас! Ташкилот сенгаям, сендан ақлли мана бу ердаги иккита ***ўргаям должен эмас. Ташкилот қачон «должен» бўлади — сен келасан, ётган бўлсанг меҳмонхонада уч маҳал овқатингни ейсан, эллик мингданми, 100 мингданми, 150 мингданми, 30 мингданми — квитанция олиб келасан! Бориб келишингга тезюрарми, самолётми, таксими — минган нимасини олиб келасан, кейин мен сенга нима қилиб бераман! Билмайман мен, ойлик олгансан, бошқа қилгансан... Сенга балки самолёт ҳам учириб бергандир, бугун мен шуни қилмайман, қандай тушундинг?! Сени малакангни ошириш учун нима мен «должен»манми? Ким учун боряпсан, мен учун боряпсанми? Жа, ақллисан-е!















