Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минерал ўғитларнинг янги ишлаб чиқарилишини барпо этишга имтиёзлар ёрдам беради
Президент 2020 йил 6 февралдаги тегишли ПҚ-4587-сон қарорни имзолади.
Қарор кимё тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, юқори қўшилган қийматли мураккаб ва фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида қабул қилинган, деб ёзмоқда Norma.
Давлат раҳбари Ҳукумат таклифига розилик берди ва Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан унга тегишли ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда “Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш кимёвий мажмуасини барпо этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этди.
Имтиёзлар 2023 йил 1 февралгача бўлган муддатга жорий этилади ва қуйидагилардан иборат:
жалб қилинадиган Ўзбекистон норезидентлари-юридик шахслари учун фойда солиғи (шу жумладан, тўлов манбаида ушлаб қолинадиган фойда солиғи) ставкасини ҳамда Ўзбекистон норезиденти-жисмоний шахслар учун ЖШДС ставкасини 50 фоизга камайтириш;
алоҳида рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, махсус техникалар, машина ва механизмлар, комплект буюмлар ва узеллар, бутловчи қисмлар, хом ашё ва материаллар, технологик ускуналар, приборлар, дастурий таъминот, техник ҳужжатлар ҳамда ёқилғи-мойлаш материалларини божхона божидан озод қилиш ҳамда ушбу товарлар учун акциз солиғи ставкасини 50 фоизга камайтириш.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш 2019-2030 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 февралдаги 61-сон қарорида назарда тутилган. Натижада “Самарқандкимё” АЖ негизида аммиак, карбамид, аммоний сульфати ва меламин ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Кипрнинг “Ferkensco Management Limited” компанияси хорижий инвестор бўлади, тўғридан-тўғри инвестициялар суммаси – камида 200 млн доллар. Лойиҳанинг ишлаб чиқариш қуввати – йилига 600 минг тонна минерал ўғитлар. Янги иш ўринлари сони – камида 500та.
Ҳужжат 7.02.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026