Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқондаги ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди
Қўқонда Spark ва Nexia ўртасида тўқнашув содир бўлди. Натижада ёнғин келиб чиққан
Интернетда Қўқон шаҳрида юз берган ЙТҲ тасвирланган видеолавҳалар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти расмий маълумот билан чиқди.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг 7 февраль куни соат 21:00ларда ҳайдовчи, 24 ёшли А.Р. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашинасида Қўқон шаҳар Туркистон кўчасидан Ғишткўприк кўчаси йўналиши томон ҳаракатланиб чорраҳага келганида, ўзига нисбатан йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли А.Х.нинг бошқарувидаги Nexia русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган.
Натижада, Spark автомашинасининг мотор қисми Nexia автомашинасининг олд қисмига урилиши оқибатида қисқа туташув ҳосил бўлган ҳамда ёнғин келиб чиққан. Ҳайдовчилар ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ҳамда шифохонага мурожаат қилмаган.
Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026