Қўшкўпирда «Дамас» ва «Москвич» тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
8 февраль куни соат 00:20ларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, «Дамас» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, 1957 йилда туғилган А.Я. бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарасидан келаётган Хива туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган, Ш.М. бошқарувидаги «Москвич-412» русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ оқибатида «Дамас» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, «Москвич» йўловчиси, Хива туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ф.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
«Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, белгиланган тезлик талаблари, йўл белгилари ва светофор ишораларига риоя қилишларингизни сўраб қоламиз. Шундагина кўзлаган манзилингизга, оилангиз бағрига эсон-омон етиб оласиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024