Belavia Тошкентга мунтазам қатновлар йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Беларус Транспорт ва алоқа вазирлигининг Авиация бўйича департаменти директори Ўзбекистон пойтахтига мунтазам парвозлар йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилди
Беларуснинг Belavia авиакомпанияси 2020 йилда Тошкентга мунтазам рейс очишни режалаштирмоқда, дея хабар берди Беларус Транспорт ва алоқа вазирлигининг Авиация бўйича департаменти директори Артём Сикорский СТВ’даги «Неделя» дастурига берган интервьюсида.
«Ўтган йили Belavia авиакомпаниясининг йўналишлари 55 маршрутгача кенгайтирилди. Бу йил учта йўналиш қўшилади: Вена шаҳрига мунтазам рейс, Тошкентга мунтазам рейс ва Реус шаҳридаги (Барселонадан 80 километр масофада) мунтазам рейс», - деди Сикорский.
Belavia авиакомпанияси 1996 йилда ташкил этилган. У Беларусда йўловчилар ташиш бўйича етакчи ҳисобланади.
Ҳозирги кунда авиакомпания паркида 30та самолёт мавжуд (еттита Boeing-737-800, олтита Boeing-737-500, бешта Boeing-737-300, тўртта Embraer-175, олтита Embraer-195, иккита CRJ-200).
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
-
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
Ўзбекистон | 11:11
-
Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
Жаҳон | 11:04
-
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 10:52
Мавзуга оид
20:20 / 21.01.2025
Тошкентда «Газел» уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
16:12 / 20.01.2025
Тошкент шаҳри ҳокимлиги кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлишга чақирди
23:20 / 18.01.2025
Тошкент метросида 19 ёшли йигит ўзини поезд тагига ташлади
16:38 / 18.01.2025