Миллий гвардия ходими чўкаётган аёлни қутқарди, бироқ унинг ўзини кучли оқим олиб кетиб қолди
Наманганда Миллий гвардия ходими дарёга ўзини ташлаган аёлнинг ҳаётини қутқариб қолди, бироқ унинг ўзини кучли оқим олиб кетиб қолган
Жорий йилнинг 10 февраль куни соат 10:00ларда Наманган вилояти Уйчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Норин дарёси (Фарғона ҳалқаси автойўлининг 98-км.даги) кўпригида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходими дарёда чўкаётган аёлга кўзи тушиб, уни қутқариш мақсадида зудлик билан ўзини сувга ташлаган.
Миллий гвардия хабарига кўра, у аёлни кучли оқим домидан олиб чиқиб, қирғоқдаги шериги қўлига топширган ҳолда, унинг ҳаётини сақлаб қолган. Аммо қиш фаслидаги сув ҳарорати ҳамда унда кўп вақт қолиб кетганлиги натижасида ходимнинг томирлари тортишиб қолиши мумкинлиги сабабли дарёнинг кучли оқими уни олиб кетиб қолган. Аёл эса зудлик билан шифохонага етказилди.
Маълум бўлишича, қутқарилган аёл 1994 йилда Наманган туманида туғилган, Руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи Н.О. бўлиб, жонига суиқасд қилиш мақсадида дарёга ўзини ташлаган. Ҳолат юзасидан тегишли орган ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Миллий гвардия ходимининг қидирув-қутқарув ишлари ҳамон олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024