«Театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз!». Саида Мирзиёева «Илҳом» театри билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди
Ўзбекистон президентининг қизи Саида Мирзиёева «Илҳом» театри билан боғлиқ вазиятга ўз муносабатини билдирди.
«Илҳом» театри билан боғлиқ вазиятга изоҳ бермоқчиман. Мен ўзим театр санъати мухлисиман. Ушбу масала атрофида айтилаётган ташвишли гап-сўзларни эшитиб, сизни ишонтириб айтаманки, биз театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз! «Илҳом» - маданий ҳаётимизнинг фахри!» - деб ёзди С. Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Аввалроқ, «Илҳом» театри ўзи жойлашган Shodlik Palace меҳмонхонасининг янги мулкдоридан бинонинг эгаллаб турган қисмини бўшатиш ҳақида огоҳлантириш хати олгани хабар берилганди.
Хатда меҳмонхона биноси ташқи кўриниши ёқимсиз ҳолга келиб қолгани сабабли Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги талаби билан жорий йилда унинг тўлиқ реконструкцияси режалаштирилгани айтилган ва шу сабабли «Илҳом» раҳбариятидан театр учун янги жой топиш сўралган.
Театрнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинишича, «театр асосчиси Марк Вайлга 1976 йилда давлат томонидан ажратилган ҳудуднинг йўқотилиши «Илҳом» театрига чиқарилган ўлим ҳукмини англатади». Таъкидланишича, жой театрга тегишли бўлмагани сабабли ҳуқуқий томондан «у бу масалада кучсиз».
1994 йилда меҳмонхона хусусийлаштирилгандан кейин театр унга ажратилган жойдан беғараз асосда фойдаланиб келган. Театр ва меҳмонхонанинг аввалги эгаси “Шодлик” ОАЖ ўртасида 2023 йилгача автомат тарзда 10 йилга узайтириш имкони билан ижара шартномаси имзоланган.
Бироқ 2017 йилда суд меҳмонхонанинг хусусийлаштирилиши ҳақидаги қарорни бекор қилгач, бино давлат назоратига ўтган.
Ўз навбатида, Тошкент ҳокимлиги бу масалага изоҳ бериб, Shodlik Palace меҳмонхонаси биноси ҳокимлик балансида турмаслигини ва хусусий тадбиркорлик субъектига тегишли эканини маълум қилган.
Ҳокимликда таъкидланишича, бинодан фойдаланиш билан боғлиқ барча ҳаракатлар унинг эгаси томонидан ҳал қилинади.
Мавзуга оид
07:03 / 16.11.2024
Саида Мирзиёева талабалар билан учрашди
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
18:37 / 30.10.2024
Саида Мирзиёева Fashion Trust Arabia тақдирлаш маросимида иштирок этди
20:53 / 28.10.2024