Президентнинг “Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “British management university” масъулияти чекланган жамиятининг нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Белгилаб қўйилишича:
Университетда Лондон, Рединг университетлари ҳамда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш;
республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш;
хорижнинг илғор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш;
ўқув режаларига замонавий фанларни киритиб бориш, инновацион ҳамда илм-фанга асосланган технологияларни татбиқ қилиш;
таълим жараёнига Лондон, Рединг университетлари ҳамда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчилари, олим ва мутахассисларини кенг жалб қилиш;
таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, илм-фан ва техниканинг янги ютуқларини жорий этиш;
профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан уларнинг стажировкасини нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиш.
Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
лойиҳа бошқаруви, логистика, тадбиркорлик, инновациялар, электрон тижорат ҳамда иқтисодиёт тармоқлари соҳаларида халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаш;
иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий қилишни рағбатлантириш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб этиш;
республика олий таълим тизимига замонавий таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнларини жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш;







