Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан, Анвар Эшмуродович Худоёров Бандихон тумани прокурори этиб тайинланди.

У 1985 йилнинг 1 январида Шўрчи туманида туғилган, 2006 йилда Термиз давлат университетини, 2010 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - педагог ва ҳуқуқшунос.
Анвар Худоёров фаолияти давомида Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим прокурори, катта терговчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, прокурор ёрдамчиси, Бойсун тумани прокурори, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, Мажбурий ижро бюросининг бўлим катта инспектори лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, Акмал Баратович Бердиназаров Бандихон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Акмал Бердиназаров 1983 йилда Музработ туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – транспорт воситаларидан фойдаланиш.
Фаолияти давомида Ангор тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори, бўлинма тезкор вакили, бўлинма бошлиғи, бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғига асосан, Абдуалим Муҳаммадиевич Эшбоев Бандихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.




















