18-19 февраль кунлари Европанинг асосий турнирида 1/8 финалнинг илк ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳар бир жуфтликда интрига мавжуд: рақиб мураббийларнинг қарашлари турлича, турли тактик қарорларни кутиш мумкин, ёш тўпурарлар тўқнашуви, миллий чемпионатларни «гуллатаётган» жамоалар. Қуйида биринчи ҳафтада бўлиб ўтадиган тўрт ўйин бўйича мулоҳазалар келтирилади.

Ҳоланд vs Мбаппе

«ПСЖ»нинг сўнгги мавсумларда ЕЧЛдаги муваффақиятсизлигини омадсизликка йўйиш мумкин: ўтган йили парижликлар Сульшернинг «Манчестер Юнайтед»даги илк даврига дуч келиб қолишганди, ундан аввалгисида — «Реал»га, унданам аввалгисида эса — «Барселона» билан драматик жавоб ўйини. Ниҳоят французларнинг омади келгандек эди — 1/8 финалда бу сафарги рақиб Дортмунднинг «Боруссия»си... Аммо бундай деб ўйлаганлар адашади!

Дортмунд аввал ҳам ҳужум чизиғида яхши ижрочиларга эга эди: Торган Азар, Марко Ройс ва Жейдон Санчо мавсумниннг биринчи қисмида немислар жамоаси ҳужум чизиғида жавлон уришди. Аммо қишки трансферлар даричасида «асаларилар» Чемпионлар лигасининг куздаги ўйинларида кашфиётга айланган ёш футболчи — норвегиялик Эрлин Ҳоланд билан таркибни кучайтиришди. 19 ёшли вундеркинд турнирнинг гуруҳ босқичида «Зальцбург» сафида 6 ўйинда 8 гол уришга муваффақ бўлганди. Германия чемпионатида у кутилганидан кўра кучлироқ ўйнамоқда: 4 ўйинда 7 гол, xG жадвали (хавфли вазиятлар) бўйича унинг натижаси жуда зўр - 3,58. У деярли ҳар бир имкониятидан фойдаланмоқда — 10та зарбадан 7та гол.

Лекин «ПСЖ» ҳам бу борада «Боруссия»га муносиб жавоб бера олади. Неймар, Ди Мария, Икарди ва ҳужум чизиғининг асосий юлдузи — Килиан Мбаппе. Ички чемпионатдаги ўйин вақтида ҳисоб жамоаси фойдасига 5:0 бўлиб турган вақтда ўзи ҳам бу голлардан бирига муаллиф бўлгани ҳолида майдонни тарк этмаган ёш француз голга жуда чанқоқ. 21 ёшли футболчи ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида жудаяхши натижа қайд этган: 5 ўйинда 5 гол. Мбаппе — парижликларнинг Франция чемпионатидаги энг яхши тўпураридир — унинг ҳисобида 18 ўйинда урилган 15 гол бор, xG бўйича кўрсаткичи — 13,47.

Бу жуфтликдаги яна бир интрига мудофаа чизиғи билан боғлиқ: жамоаларнинг ҳимоячилари голга чанқоқ ёш ҳужумчиларнинг иштаҳасига қандай дош бераркин?

18 февраль (сешанба)
«БОРУССИЯ» Д - «ПАРИ СЕН-ЖЕРМЕН»
Боруссия, «Сигнал Идуна Парк»