Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

давлат иштирокидаги корхоналарни хатловдан ўтказиб, хусусий сектор ва рақобат ривожланган йўналишлардаги корхоналарда давлат иштирокини камайтириш;

товар ва молия бозорларида устунлик мавқеига эга давлат иштирокидаги корхоналар сонини камида 20 фоизга қисқартириш;

хусусий секторни давлат органлари хўжалик функциясини бажарадиган соҳаларга жалб қилиш;

хусусийлаштириш имкони бўлмаган давлат корхоналари бошқарувига профессионал менежерларни, хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

давлат органлари томонидан таъсис этилган, рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи, давлат ва табиий монополия субъектлари иштирокидаги йирик хўжалик субъектлари билан аффилланган давлат унитар корхоналари сонини қисқартириш;

давлат иштирокидаги корхоналарни тузишда монополияга қарши курашиш органининг олдиндан розилигини олиш механизмини жорий этиш;

рақобат муҳити шаклланган, базавий тармоқ корхоналари бўлмаган корхоналардаги, жумладан донни қайта ишлаш, алкоголь маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа ташкилотларда давлат улушларини сотиш ва уларнинг юқори турувчи бирлашмаларини тугатиш;

“давлат унитар корхонаси” ташкилий-ҳуқуқий шаклини қонунчиликдан чиқариш бўйича таклиф тайёрлаш;

давлат иштирокидаги базавий ва инфратузилмавий корхоналарни ислоҳ қилиш, улар фаолиятига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш, халқаро аудитдан ўтказиш ва халқаро рейтинг олиш;

Навоий ва Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатлари каби йирик, юқори даромад берадиган корхоналарни акциялаштириб, назорат улушини давлатда сақлаб қолган ҳолда, акцияларнинг бир қисмини сотувга чиқариш;

2020 йилда халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботларни тузиш, захираларни қайта ҳисоблаш, корпоратив ошкораликни татбиқ этиш ишларни якунлаш;

нефть-газ соҳасидаги давлат корхоналарини бошқаришга хорижий экспертларни жалб қилиб, уларнинг самарадорлигини ошириш ва харажатларини оптималлаштириш, қарз миқдорини камайтиришга эришиш;