14:50 / 19.02.2020
0
4797

Германия интернет устидан назоратни кучайтирмоқчи

Қайд этилишича, Германияда интернетдан ғаразли мақсадларда фойдаланаётган ўта ўнг экстремистик гуруҳлар хавфи кучайиб бормоқда. 

Фото: REUTERS

Германия ҳукумати ижтимоий тармоқларда экстремистик чақириқлар ва сиёсатчиларга нисбатан таҳдидлар жойлаштирганлик учун кескин назорат ва жавобгарликни кўзда тутувчи чоралар тўпламини маъқуллаши кутилмоқда. Бу ҳақда Германия ОАВ хабар берди.

"Келгусида интернетда таҳдид қилганлар ёки нафрат тарқатганлар кескинроқ ва самаралироқ таъқиб қилинади", - дейилади Германия адлия вазири Кристина Ламбрехтнинг баёнотида.

Қонун лойиҳасидаги асосий чоралардан бири зарарли постларни тезроқ ўчириб ташлашга эришиш учун Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларига нисбатан босимни кучайтириш ҳисобланади. 

Қайд этилишича, ГФРда интернетдан ғаразли мақсадларда фойдаланаётган ўта ўнг экстремистик гуруҳлар хавфи кучайиб бормоқда. 

Яқинда Германияда масжидларга ҳужум қилишни режалаштирган 12 киши ҳибсга олинди. Улар ҳужумларни ташкил этиш учун турли мессенжерлардан фойдаланган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top