12:05 / 21.02.2020
1
4604

Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони очиқланди

2020 йил 1 февраль ҳолатига хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг сони 267,1 мингтага етди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан уларнинг ўсиши 20,6 фоизга ошди.

Фото: Shutterstock

Давстатқўм хабарига кўра, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар юқори улушни (39,1 фоиз) эгаллайди. Яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 9,8 фоизни ташкил этди. Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида ташиш ва сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 5,9 фоизга етди. Ахборот ва алоқа фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг жами хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибидаги улуши 3,0 фоизга тенг бўлди. 

Соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши 3,0 фоизни ташкил этди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил январь ойида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 16,2 трлн сўмга етди. Унинг номинал ҳажми 2,8 трлн сўмга ошди. 

Таққослама эквивалентда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 11,6 фоизни ташкил этди. Кўрсатилган бозор хизматлари жами ҳажмининг ўсишидаги асосий омил молиявий хизматлар 36,9 фоизга (кўрсатилган хизматлар жами ҳажмининг мутлақ ўсишига таъсири 6,9 фоиз пункт), транспорт хизматлари 5,8 фоизга (мутлақ ўсишига таъсири 1,4 фоиз пункт), савдо хизматлари 4,3 фоизга (мутлақ ўсишига таъсири 1,0 фоиз пункт), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 19,2 фоизга (мутлақ ўсишига таъсири 1,0 фоиз пункт), таълим соҳасидаги хизматларнинг 13,8 фоизга (мутлақ ўсишига таъсири 0,4 фоиз пункт) ўсиши ҳисобланади. 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган бозор хизматлари таркибида энг катта улушни транспорт хизматлари эгаллайди. Шундай қилиб, 2020 йил январь ойида уларнинг улуши 27,0 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, юқори кўрсаткичлар савдо хизматлари (24,2 фоиз), молиявий хизматлар (20,9 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бўйича (5,9 фоиз) қайд этилди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top